Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази фаолияти тўғрисида МАЪЛУМОТ
Тошкент шаҳарОИТСга қарши кураш маркази аҳолига ОИВ/ОИТС диагностикаси, уни даволаш ва профилактикаси бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббиёт муассасаларига ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволашнинг замонавий усуллари жорий этилишини методик таъминлаш фаолияти билан шуғулланади.
Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази 1989 йил 25 августда Халқ Депутатлар Тошкент шаҳар Совети Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг “Об открытии Ташкентского Городского Центра по профилактике и борьбе со СПИДом” тўғрисидаги 399-сонли буйруғига биноан Тошкент шаҳар Киров райони, Киров кўчаси 4-уйда жойлашган Республика ОИТСга қарши профилактика ва кураш маркази базасида ташкил топди.
1990 йилнинг январ ойида марказ Ҳамза туманидаги 1-сонли Тошкент шаҳар Қон қуйиш шаҳобчаси биносидан ажратилган хоналарга кўчиб ўтиб, 14 та хоналарда иш фаолиятини давом эттирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбилар тўғрисида”ги ПҚ-1023-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги “ОИТС га қарши кураш марказларини ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли қарорларига мувофиқ Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида, 2009 йилнинг 9 октябрдаги Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш марказини жойлаштириш тўғрисида”ги 517-сонли қарори асосида Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси 305-уй манзилида жойлашган марказий кўп тармоқли поликлиникаси биносининг бешинчи қаватига ҳамда алоҳида қурилган бир қаватли бинога кўчиб ўтилди.
2010 йилнинг июл ойида марказнинг диспансер бўлими Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси 305-уй манзилида янги қуриб топширилган икки қаватли бинога жойлаштирилди. 2014 йилнинг 12 март ойида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан Шайхонтохур туманида ўтказилган сайёр йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил 24 октябрда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Бинони балансдан балансга ўтказиш тўғрисида”ги 869-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан Шайхонтоҳур тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасига қарашли бўлган физиотерапия бўлими биноси, мажлислар зали ҳамда бир қаватли қурилмалар марказ балансига ўтказилди ва марказнинг эпидемиологик мониторинг ҳамда ташкилий услубий, профилактикага ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлимлари жойлаштирилди.
Шу билан бир қаторда 2013 йили марказдаги бир қаватли бинода ҳомий ташкилотлар томонидан қайта таъмирланиб, марказга қатновчи болаларни алоҳида қабул қилиш мақсадида барча қулайликларга эга бўлган “Болалар маркази” ташкил этилди.
Марказнинг ташкил топган санасидан бошлаб 2010 йилгача бош врач лавозимида С.У.Усманов фаолият юритиб келган. 2010 йилда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буйруғига асосан марказ бош врачи лавозимига В.Д.Баротова тайинланиб, шу кунга қадар фаолият юритиб келмоқда.
Марказнинг лаборатория мажмуаcи ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан олинган замонавий аппаратлар билан жихозланди.
Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказнинг лаборатория мажмуасида 1990 йилдан бошлаб ОИВ инфекциясини ИФА усулида текшириш ишлари йўлга кўйилди.
2010 йилнинг 12 ноябридан бошлаб лаборатория мажмуасининг молекуляр генетик лабораториясида ПЦР усулида таҳлил ишларини ўтказилиши бошлаб юборилди.
2011 йилнинг 1 январидан клиник лабораторияда СД4 таҳлилларини ўтказилиши йўлга қўйилди.
2011 йилнинг 1 ноябридан бошлаб клиник лабораторияда умумий қон ва сийдик таҳлилларини ўтказиш йўлга қуйилди.
2014 йилга келиб марказнинг лаборатория мажмуаси қошида “Чегара билмас шифокорлар” ҳалқаро гуманитар ташкилот билан ҳамкорликда “Жен эксперт” лабораторияси ўз иш фаолиятини бошлади.
Кейинги йилларда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази кадрлар салоҳияти юксалиб, ишчи ходимлар штатларини 125,5га оширилишига эришилди. Ҳозирда 44 нафар врачлар (шундан 1 нафари т.ф.н. ва 34% тоифали) ва 48 нафар ўрта тиббиёт ходимлари (40% тоифали) фаолият кўрсатмоқда. Марказ мутахассислари Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика ОИТСга қарши кураш маркази ва Россия Федерацияси, Украина ва бошқа хорижий давлатларда малака оширганлар.
Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази базасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури лойҳаси доирасида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 23 декабрдаги 1850-сонли буйруғига асосан Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ягона “Ҳаёт йўли” телефон орқали маълумот бериш хизмати ишга туширилди. “Ҳаёт йўли” хизмати операторлари томонидан Республика аҳолисининг ОИВ инфекцияси бўйича берилган саволларга жавоб берилиши йўлга қуйилди.
Тошкент шаҳрида биринчи бор ОИВ инфекцияси 1987 йил октябр ойида, 1963йилда туғилган Панамалик, Тошкент Давлат Университети талабасида аниқланган.
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролардан биринчи бор ОИВ инфекцияси 1989 йил 22 сентябрда 1955 йилда туғилган аёлда аниқланган.
Хомиладорлик билан рўйхатга олинганлар орасида биринчи бор ОИВ инфекцияли хомиладор 2001 йил 15 мартда аниқланган.
2000 йил 10 декбарда ОИВ инфекцияли онадан туғилган болада ИБ 2001 йил 15 мартда тасдиқланган.
Тошкент шаҳрида ОИТСдан биринчи марта ўлим холати 1961 йилда туғилган, жинси-эркак, 1990 йил 23 мартда ИБ тасдиқланган, 1992 йил 10 октябрда қайд этилган.