Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2023-йил 20-январда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-14-сонли Қарори ижросини таъминлаш, айнан: “Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури” асосида “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи “95-95-95” стратегияси доирасида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95,0 фоизи ўз мақомини билишга эришиш мақсадида даволаш профилактика муассасаларида клиник кўрсатмалар асосида беморларни ОИВга ихтиёрий текширувлар билан қамраб олиш ҳамда аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш ва профилактик тадбирлар олиб бориш” мақсадида ижрога киритилган Тошкент шаҳар ССББнинг 2023-йил 1-февралдаги 20-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан 2023-йил 15-апрелда 25-сонли буйруқ имзоланган. Мазкур буйруқ асосида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази лаборатория мажмуасининг туманларга бириктирилган ходимлари ҳудудий поликлиника тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш бўйича Тошкент шаҳар ССББ тасарруфидаги ТТБларида 2023-йил якунигача амалга оширилган ишлар юзасидан ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ”нинг 1-банди, “ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касалликнинг бошқаларга юқишини олдини-олиш, профидлактик тадбирларни тезкорликда амалга ошириш ва самарали даволаш ишларини олиб бориш мақсадида ҳудуд аҳолисини клиник-эпидемиологик кўрсатма асосида ОИВ инфекциясига қон намунасини олинишини ташкиллаштириш” тадбири амалга оширилмоқда.

Davomi